«Эрта билан тураман,
Наҳори нашта-е, наҳори нашта.
Ўнг қўлимда игнаю
Тиззамда кашта-е, тиззамда кашта.»
«Менинг севган ёргинам
Ўн саккиз ёшда-е, ўн саккиз ёшда.
Бораверади, келаверади,
Ваъдаси бошқа-е, ваъдаси бошқа.»
Нақарот:
Эй, нозли ёрим,
Кўзи хуморим,
Меҳр билан менга қаранг,
Вафоли ёрим-а, вафоли ёрим. (2х)
«Ўйинга тушган қизчанинг
Нози чиройли-е, нози чиройли.
Ўнг бетига ярашган
Холи чиройли-е, холи чиройли.»
Нақарот: .... (2х)
«Ўйинга тушган қизчанинг
Ёри бўлсам-чи, эй, ёри бўлсам-чи.
Ўнг бетига ярашган
Холи бўлсам-чи, эй, холи бўлсам-чи.»
Нақарот: .... (2х)
«Эрта билан тураман,
Наҳори нашта-е, наҳори нашта...»
Taken from http://lyricstranslate.com/ru/nahori-%D0%BD%D0%B0%D2%B3%D0%BE%D1%80%D0%B8.html#ixzz3XVoA6H7n
Dalila еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 1