http://lyricstranslate.com/ru/taq-tuq-%D1%86%D0%BE%D0%BA-%D1%86%D0%BE%D0%BA.html#ixzz3qoIeSk00
Тақ-туқ, тақ-тақ-туқ!
Тош кўчасида юргим йўқ.
Ёр, ёнингга чиқмайман,
Бугун сени кўргим йўқ. (2х)
Фарқлолмайсан ҳали ҳам
Атиргулни лоладан.
Учрашувга вақтида
Келмайдиган боласан. (2х)
Н а қ а р о т:
Ҳей-ҳей-ҳей!..
Тақ-туқ, тақ-тақ-туқ!
Тош кўчасида юргим йўқ.
Ёр, ёнингга чиқмайман,
Бугун сени кўргим йўқ. (2х)
Хафа қилдинг бемалол,
Бериб бемаъни савол.
Кўнглингда мендан бошқа
Борми дея яна ёр. (2х)
Н а қ а р о т:.....................
Марваридим узилди,
Узилди, узилди.
Кўнглим ёмон эзилди,
Эзилди, эзилди.
Ҳафта ўтмасдан, ёрим,
Қадринг ёмон сезилди,
Сезилди...
Тақ-туқ, тақ-тақ-туқ!
Тош кўчасида юргим йўқ.
Ёр, ёнингга чиқмайман,
Бугун сени кўргим йўқ. (2х)
Gulasal - Taq-tuq еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 4