Ол, майли
Тингла сўзим, ёр,
Сенга сўзим бор.
Хаёлларим сенинг
Исминг айтар такрор.
Тингла мени, ёр,
Айтайин такрор,
Қалбимда яширин
Сенга севгим бисёр.
Бу менинг ҳолимга
Ёлғиз сўзинг айбдор,
Ёлғиз сўзинг айбдор!
Ол, майли, юрагимни ол,
Ол, майли, борлиғимни ол!
Ол, майли, ҳаётимни ол!
Бўл фақат, ёнгинамда бўл.
Бир ўзинг бўл!
Сен ягонасан,
Сен бир донасан.
Бегона кўзлардан
Мени қизғонасан.
Сен ягонасан,
Ишқда ёнасан.
Ширин сўзинг билан
Юрагим оласан.
Танҳо бу қалбимда
Сен ўзинг қоласан.
Ягонам бўласан.
Сени, сени, севаман сени,
Ҳаётим, боримни бераман сенга,
Менинг, менинг, азизим менинг!
Бир умр ёнимда кераксан менга!
Ол, майли, юрагимни ол,
Ол, майли, борлиғимни ол!
Ол, майли, ҳаётимни ол,
Бўл фақат, ёнгинамда бўл.
Бир ўзинг бўл!
Lola еще тексты
Оценка текста
Как вам текст?
1 out of 5
2 out of 5
3 out of 5
4 out of 5
5 out of 5
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 2