Ўртар
Агар ошиқлиғим айтсам, куюб жону жаҳон ўртар,
Бу ишқ сиррин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар.
Кишига ишқ ўтидин зарраи тушса бўлур гирён,
Бўлур бесабру бетоқат, юрак-бағри ҳамон ўртар.
Қаю тил бирла, эй жоно, сенинг васфинг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён, сўнгакларни чунон ўртар.
Бу дард ила хароб ўлдум, келиб ҳолимни сўрмайсан,
Ғамим бошқа, алам бошқа, юрагимни пинҳон ўртар.
Бу Машраб дардини, жоно, ки ҳеч ким бошиға солма,
Агар маҳшарда оҳ урсам, биҳишти жовидон ўртар.
Ma'murjon Uzoqov еще тексты
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 4