• Жамоат дарсининг 25 хулосаси: Жамоат умматнинг ўзини тўғри англашига хизмат қилади ва фикрлар бирлигини таъминлайди. Жамоат Ислом қаршисидаги тўсиқларни енгишга ёрдам беради. Жамоат намунавий исломий алоқаларни вужудга келтиради. Жамоат Ислом жамиятини фикрий ва маданий қулликдан озод қилади. Жамоат дунёқараш ва ниятни тўғрилаб, кашфиётчилик қобилиятини ўстиради. Жамоат Исломнинг мусулмон инсонга ўтказадиган буюк таъсирини намоён қилади. Жамоат уммат учун чинакам исломий ақидани юзага чиқаради. Жамоат Ислом жамиятини мустаҳкамловчи омилларни вужудга келтиради. Жамоат илмий-маданий меросни муҳофаза қилади. Жамоат миллатчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка барҳам беради. Жамоат барака келтиради. Жамоат асл исломий талабни амалга оширади. Жамоат тотувлик ва дўстликни пайдо қилади. Жамоат руҳий ва жисмоний қувватдир. Жамоат Ислом оламига қувват келтиради. Жамоат мусулмонларда қувват, кофирларда қўрқув пайдо қилади. Жамоат сўз ва амалларни бирлаштиради. Жамоат яхши тарбия ва фазилат ўчоғидир. Жамоат солиҳ амаллар учун мусобақа майдонидир. Жамоат шахсларда қобилиятни ўстиради. Жамоат ёмон сифатларимизни камайтиради. Жамоат яхши хулқларимизни кучайтиради. Жамоат руҳий хасталиклар давосидир. Жамоат саодат ва мағфират сабабидир. Жамоат шайтонни ҳайдайди ва уни ғазаблантиради.
• Иноқлик дарсидан хулосалар: Солиҳлар билан бирга бўлиш яхшиликдан башоратдир. Иноқлик жамоатнинг асосидир. Тотувлик яхшилик устида бирлаштиради. Иноқлик - мунофиқликдан омонлик белгиси. Тотувлик яхшилик аломатидир. Аллоҳ, Расулуллоҳ ва мўминларнинг муҳаббатига эришиш йўли. Тотувлик жамоат бирлиги ва ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Иноқлик мусулмонлар учун соғлом муҳит пайдо қилади. Иноқлик адоватни даф қилади. Тотувлик яхшилик устида ҳамкорлик ва Аллоҳнинг розилигидир.