Сўзингнинг шарпаси текканда олам боб, боб куйгай,
Денгизлар, дарёлар, ҳаттоки кўлларда ҳубоб куйгай.
Камондек қошларинг, киприкларингдин ўқ отар доим,
Сенинг ёдинг билан тинмай ҳама нозу итоб куйгай.
Ёниб ишқингда қалбим кулга айланса ажаб эрмас,
Кўзинг осмонга тушганда ловуллаб офтоб куйгай.
Олай тоқатни қайдин кўзларингга ҳеч қаролмайман,
Тушубдир учқунинг бағримга гуёки китоб куйгай.
SEVARA NAZARKHAN еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 2