Новдаларни безаб ғунчалар
Тонгда айтди ҳаёт отини,
Ва шаббода қурғур илк саҳар
Олиб кетди гулнинг тотини.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади.
Мана сенга олам-олам гул,
Этагингга тўлганича ол,
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол,
Бир умрга шу ўлкада қол.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади.
Sevara Nazarxon еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 4