Биз билган бир тилак бордир, у муборак, Шу сўздан бошлаймиз ҳар сафар кўришсак, Тинчлик ва саломатлик, хотиржамлик, барака, Эзгулик мужассамдир шу икки оғиз сўзда
Оллоҳим сақласин ҳар хил балолардан, Дил озор чекмасин ҳеч бир-биримиздан, Покиза, муборак биз билган бу тилак, Шу сўздан бошлаймиз ҳар сафар кўришсак.
Тилдан чиққан ҳар сўз қолар экан дилда, Кўнгил бўлар маълум муомала қилганда, Балки, ким ўзига тўқ, қўли етар ҳар нарсага, Кимнингдир имкони йўқ, яшар куни бор-йўғига – Ҳеч нарса тенг эмас дил тозалигига, Барибир у дунё қарар инсон қалбига.