Жоним
Жоним, о мани жоним,
Борлигинг бахт ўзи мен учун.
Нетай, сени соғинсам куну тун?
Сенда, хаёлим сенда,
Лек ўзинг билмайсан, айт, нечун?
Келдим яна ёнингга ушбу кун.
Қанийди бахтим яна кулсайди,
Висолинг менга насиб бўлсайди,
Қанийди қалбинг шуни билсайди
Ҳар лаҳза.
Қанийди бахтим яна кулсайди,
Висолинг менга насиб бўлсайди,
Қанийди қалбинг шуни сезсайди
Ҳар лаҳза.
Жоним, сан мани жоним,
Менга ҳам шундай сўз дегинки –
«Ишон, сенга» деб «борим, ҳаётим».
Жоним, мени ҳар доим
Ҳеч ким севмагандай севгинки,
Дилда қолмасин асло армоним.
Қанийди бахтим яна кулсайди,
Висолинг менга насиб бўлсайди,
Қанийди қалбинг шуни билсайди
Ҳар лаҳза.
Қанийди бахтим яна кулсайди,
Висолинг менга насиб бўлсайди,
Қанийди қалбинг шуни сезсайди
Ҳар лаҳза. (х2)
Жоним, сан мани жоним.
Ulug'bek Rahmatullayev еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 3