Оллоҳига айтгани борки Бошида бир соҳиби борки Оғир кунда танохи борки Кўрарсиз, бир келажак борки
Шукур қилгин бу кунларга ҳам Сабр қилгин бу дардингга ҳам Ахир бир кун қиёмат қувса Унитилар ёмон кунлар ҳам Унитилар қонли кунлар ҳам
Не учундир бу тўкилган қон Ҳечми йўқки ичингда виждон Ах, қирғизим, сотилдинг арзон Ўз баракангни қилдинг вайрон
Ҳар нон берган қўлга ишонма Ғалаба деб бўшга қувонма Ўзбегимни дилин оғритиб, Эрта келиб пушаймон қилма
Чўғ ковласанг олов сўнади Қўшнинг тегма, у ҳам кўчади Ҳар миллатинг ўлдириб қувсанг Қирғизларда кимлар қолади? Айт, далангда нелар ўсади? Қимизингга ким ҳам тўяди?