Сой бўйида-ё юрган йигит,
Қошу кўзини сузган йигит,
Билагузугим олган йигит-о,
Энди бергин-о билагузугим.
Сой бўйида юрганим йўқ,
Қошу кўзимни сузганим йўқ,
Билагузугинг олганим йўқ,
Олганлар берсин билагузугингни.
Оқ отингга- ё ёл бўлайин,
Оқ юзингга хол бўлайин,
Ёринг йўқдир, ёр бўлайин,
Энди бергин билагузугим.
Оқ отимга-ё ёл бўлсанг сен,
Оқ юзимга-ё хол бўлсанг сен,
Ёрим йўқдир, ёр бўлгин сен,
Мана, олгин билагузугингни
Рухшона ва Дилшод еще тексты
Оценка текста
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 1