Кимсасиз бир саҳрода, Соҳили кўринмас дарёда, Юлдузлар йўқ самода Мени излаб, Келарсан севгим томон, Етолмайсан аммо ҳеч, ишон. Энди мен сенга армон! Биласанми, бу дунё Асли бир ёлғон, Ишониб яшар унга инсон.
Н а қ а р о т Излама мени, энди олиссан, Сен хатоларинг ичра ёлғизсан Туну кунинг сен Оллоҳдан Бахтингни сўра.
Мана ўтди неча йил, Айрилиққа кўникди бу дил, Энди мени унутгил. Хаёлингдан қайтмайман Энди ҳеч хам, Бу дунёнинг ўзи – бири кам, Хатоинг сенга алам Биласанми, бу дунё Асли бир ёлгон, Ишониб яшар унга инсон.
Н а қ а р о т Излама мени, энди олиссан, Сен хатоларинг ичра ёлғизсан Туну кунинг сен Оллоҳдан Бахтингни сўра.