Савол: Айрим кимсалар ҳукмдор девони ва ҳукумат доираларида амалга ошираётган ўтириб олиш (билан ўтказилаётган митинглар) борасида шаръий ҳукм нима, эй шайх? Бу фойда келтирувчи воситами?
Жавоб: Бу борада Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан қарор қабул қилиндики, норозилик намойишлари ва ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас. Бу ишда зарар, ҳукмдорга итоатсизлик қилиш ва тартибсизлик мавжуд, бас, у жоиз эмас.
Ҳақ эгаси ўз ҳаққини шаръий йўллар билан талаб қилади. Уни ғарб низоми ва ғарбга оид намойишлар билан талаб қилмайди. Бу исломда жорий қилинганлар жумласидан эмас. Балки у исломда қайтарилганлардандир. Чунки у тартибсизлик ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишдир. Гоҳида унга вайронагарчилик, одамларга ва намойиш ўтказаётганларнинг ўзига зарар етказиш ҳам қўшилади. Шундай.
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 2